Asosiy menu

06.07.2020 - Суғурта мутахассислари учун бир ойлик онлайн курслари ташкил этилди >>> | 02.07.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 30.06.2020 - Ёшлар куни муборак бўлсин! >>>

Ишончли хизмат-ютуқлар гарови!

       «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ тизимида «ICS Group» МЧЖ аудиторлари томонидан режа-график асосида халқаро сифат менежменти сертификатига мувофиқликни ҳамда шартнома шартларига асосан, номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича  ички ва ташқи кузатув текширувларини ўтказиш ишлари якунланди.

Компания даставвал, 2016 йилда илк бор ISO 9001:2008 халқаро сифат менежменти сертификатига босқичма-босқич эга бўлган ва ундан кейин ISO 9001:2015 янги халқаро стандартларини жорий этиш бўйича тизимда янгича ёндашув ва замонавий инновацион  технологияларни қўллаган тарзда самарали ишларни амалга оширди.

Натижада, Буюк Британиянинг ISOQAR Ltd. Халқаро сертификатлаштириш ташкилоти компанияда сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш, хорижий тажрибани тадбиқ этиш орқали малакали мутахасисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатиш географиясини кенгайтириш орқали компаниянинг эришган ютуқларини ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мутаносиб деб тасдиқлаган. Эндиликда эса, ушбу натижаларга қўшимча тарзда АКТ ва қайта суғурта йўналишида эришилаётган натижаларга кўра, «LMS Certifications Ltd.» халқаро сертификатлаштириш ташкилоти компаниянинг мавжуд ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик сертификатини юқори кўрсаткичлар билан баҳолаб, янги босқичда қайта тасдиқлади.

            Айтиш жоизки, ISO 9001:2015 халқаро сифат назорати тизимини жорий этиш корхона ва ташкилотлар учун замонавий меъёр бўлиб хизмат қилиши билан бирга, ҳамкорлик ва бизнесда ишончни ошириш борасидаги дастлабки ва асосий қадамлардан бири ҳисобланади.


       Манба: Ахборот  хизмати