Asosiy menu

28.05.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилади >>> | 27.05.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ акциядорларига! >>> | 21.05.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

Компаниянинг 2020 йил якунлари бўйича молия - хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро стандартларда ташқи аудитдан ўтказиш бўйича аудит ташкилотини танлови


                                                                                                                                                                                           Эълон
  «Кафолат суғурта Компанияси» Акциядорлик жамияти 2020 йил якунлари бўйича компаниянинг молия - хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро стандартларда ташқи аудитдан ўтказиш бўйича аудит ташкилотини танловини эълон килади.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 102-бандига асосан жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак. 
          Танлов Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-13А уй манзилида ўтказилади. 
          Боғланиш учун шахслар: М. Азимова, Ш. Бурибаев.  
          Телефонлар: +99871 202-88-22, 71 202-20-28.
          Танлов хужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш учун olga@kafolat.uz манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
           Мурожаат ёпиқ конвертда иштирокчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, юқорида кўрсатилган манзилга иш кунида 09-00 дан 18-00 гача топширилади. Таклифлар 2020 йил «22» майга қадар қабул қилинади.
          Танловга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган талаблар ва шартларга жавоб берадиган, шунингдек суғурта компанияларини текшириш тажрибасига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари таклиф этилади. 
         Танлов таклифлари муҳрланган конвертда жойлаштирилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан устав капитали миқдори, аудиторларнинг иш стажи ва суғурта компанияларини аудиторлик текшириш бўйича тажрибаси, республика минтақаларида мавжуд филиал ва бўлимлари тўғрисидаги маълумотлар;
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Молия вазирлиги томонидан берилган лицензиялар, суғурта полиси, малака сертификатлари ва ходимлар гувоҳномаларининг нусхалари;
2020 йил якунлари бўйича компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини миллий ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказиш бўйича ишларни бажариш шартлари ва хизматлар қийматининг миқдорини кўрсатган ҳолда танлов иштирокчисининг таклифи;
          
          Иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифлар юқорида кўрсатилган манзилда, танлов хужжатлари талаблари ва шартларига мувофиқ кўриб чиқилади. 
          Умумий ҳолда компания учун энг қулай шарт шароитларни таклиф этган иштрокчи танлов ғолиби ҳисобланади.
          Электрон почта манзили: info@kafolat.uz.
Асосий эълонлар махсус маълумот порталида жойлаштирилган           (https://exarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/9077366?status=1)