Asosiy menu

28.05.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилади >>> | 27.05.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ акциядорларига! >>> | 21.05.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ аҳолига суғурта қопламаларини тўлашда давом этмоқда

Мамлакатимизда эълон қилинган коронавирус пандемияси даврида ҳам ўз мижозлари олдидаги суғурта мажбуриятларини муддатида бажариш мақсадида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг барча филиалларида етказилган турли зарарлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича суғурта қопламаларини тўлаб бериш масалалари давом этмоқда ва 2020 йилнинг 27 апрелидан бошлаб ўтган 10 кун ичида суғурта даъволари бўйича 1254,2 млн. сўм суғурта қопламаларини фуқароларимизга ва хўжалик юритувчи субъектларга тўлаб берди. 

Жумладан, компаниянинг тезкор ишчи гуруҳи куни кеча мамлакатимизда табиий офатлар оқибатида юзага келган талофатлар туфайли Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари аҳолисининг мол-мулкига етган зарарни кўздан кечириб, аҳоли ва ташкилотларга суғуртанинг ихтиёрий ва мажбурий турлари бўйича жорий йилнинг 7 май ҳолатига 22 та даъво аризаси бўйича жами 224,0 млн.сўм суғурта қопламалари тўлаб берди ва бу йўналишда ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, компаниянинг тезкор ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги фожиа натижасида аҳолининг мол-мулкига етган зарар ҳолати юзасидан ҳодисаларни ўрганиш ва тўловларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга ошиққан саховатпеша юртдошларимиз, тадбиркорларимиз, кўнгиллиларнинг халқимизга хос бўлган одамгарчилик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби фазилатларни намоён этаётган бир даврда, компаниянинг фаол ёшлари ва қолаверса, бутун жамоа бирлашиб, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги зарар кўрган ҳудудлардан кўчирилган аҳолига ва бошқа пандемия туфайли қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга биринчи зарурат учун керакли бўлган кийим-кечак, озиқ-овқат махсулотларидан иборат, гуманитар юклар етказиб бериш орқали уларга кўмак бериб, айниқса, бошпанасидан айрилган эҳтиёжманд оилаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида «Саҳоват ва кўмак» жамғармасига 200,0 млн.сўмдан ортиқ маблағ ажратди.

           «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг аҳил жамоаси шундай оғир кунларда талофат натижасида жабрланган аҳоли билан елкадош бўлиб ўз кўмагини аямай далда бўлаётган халқимизнинг бир бўлаги эканлигидан мамнунлигини ва доим хайрли ишларга ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдиради.

     

Манба: Ахборот  хизмати