Asosiy menu

28.05.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилади >>> | 27.05.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ акциядорларига! >>> | 21.05.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

Бухорода компаниянинг тезкор ишчи гуруҳи зарарларни аниқламоқда

Хабарингиз бор, жорий йил 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилояти ҳудудида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди. Ўзбекистон метеорологик станциялари маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача етди. Қоракўл туманида (Бухоро вилоятининг жануби) шамолнинг шиддати секундига 30 метр, Навоий туманида 35 метрни ташкил қилди.

Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатида  зарар кўрган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатиш, етказилган талофатларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди. "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ да ташкил этилган ишчи гуруҳ талофат кўрган ҳар бир объектга етиб бориб етказилган зарар ва оқибатларини аниқламоқда, шу ернинг ўзида зарар миқдорини аниқлаш учун мустақил баҳоловчиларга мурожаат этилмоқда.

 Компания томонидан суғурта қилинган ва зарар кўрган туманлар асосан Олот, Ромитон, Шофиркон, Вобкент ва Когон туманларига тўғри келмоқда.

Зарар кўрган объектлар бўйича компаниянинг олган умумий жавобгарлиги миқдори 39,6 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Аҳолининг иморатлари, намунавий уй-жойлар, автотранспорт воситалари, савдо дўконлари, иссиқхоналар ва текстил корхонлари кўпроқ зарар кўрган.

Ҳозирда ипотека суғуртаси бўйича суғурталанган уй жойга, тадбиркорнинг савдо дўконига, яна бир тадбиркорнинг иссиқхонасига тўловлар амалга оширилди.

20 дан ортиқ бошқа зарар кўрган объектларда ўрганиш ва зарарни тезликда тўлаб бериш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.


Манба: Ахборот  хизмати