Asosiy menu

25.09.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг фаолият доираси янада кенгаймоқда >>> | 24.09.2020 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ бўлинмалари ҳақида фойдали маълумотлар >>> | 22.09.2020 - “Laura” тўфони оқибатида етказилган зарар таҳминан 4 миллиард АҚШ долларидан 13 миллиард АҚШ доллари миқдоригача баҳоланиши мумкин >>>

Fitch Ratings “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ нинг халқаро молиявий рейтингини «Барқарор» истиқболи билан “ВВ- “ даражасида тасдиқлади

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг молиявий рейтингини «Барқарор»  истиқболи билан «ВВ-» даражасида қайта тасдиқлади.

Рейтинг тасдиқланишида агентлик томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири  инобатга олинган ҳолда рейтинг кўрсаткичларининг ҳисоби амалга оширилган. Fitch Ratings ҳисоботига кўра: «Фойда бўйича истиқбол (прогноз) қилинадиган стресс тестлар бўйича компания операцион зарбаларга қаршилик кўрсата олган ва унинг молиявий кўрсаткичларига жиддий зарар  етмаган.  Рейтингнинг тасдиқланишида давлат улуши ҳисобга олинган, суғуртачининг ижобий тўлов қобилиятига эгалиги ва молиявий кўрсаткичлари компаниянинг рейтинг даражаси методологияси ва истиқболни моделлаштириш натижалари билан таъминланган.»

Айтиш жоизки, компаниянинг «Барқарор» истиқболи билан берилган халқаро молиявий рейтингни «ВВ-» даражасида сақланиб қолинишида Ўзбекистон суғурта бозорини кенгайтиришга қўшаётган улуши, тўлов қобилиятининг барқарорлиги, корпоратив бошқарувнинг яхшиланганлиги ҳамда мижозларга тақдим этиб келинаётган суғурта хизматлари сифатининг янада ортганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

Шу билан бирга, халқаро рейтинг агентлиги баҳосининг тасдиқланиши «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ учун янги хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтириш ҳамда компания мижозлари ишончини оширишга имкон яратади.

https://www.fitchratings.com/research/insurance/fitch-affirms-kafolat-ifs-at-bb-outlook-stable-01-05-2020

Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш