Asosiy menu

28.05.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ тиббиёт ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилади >>> | 27.05.2020 - «Кафолат суғурта компанияси» АЖ акциядорларига! >>> | 21.05.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ 2020 йилнинг 27-29 апрель кунлари содир бўлган табиий офатлар бўйича ўз мижозларига тезкорлик билан ёрдам бериб келмоқда

Барчамизга маълумки, 27-29 апрель кунлари Республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол ва ёмғир натижасида минтақамизнинг турли ҳудудлари жумладан, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли турар жойлари, тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалик субъектларига тегишли бино-иншоотлар, иссиқхоналар ва экин майдонларига катта зарар етган.


«Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг республикамизнинг барча вилоятларидаги мавжуд филиалларида мазкур ҳолатлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича етказилган зарарни аниқлаш ва суғурта қопламаларини тўлаб бериш масалалари бўйича зудлик билан ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, мазкур ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар 36 та суғурта ҳимоясига олинган объектлар аниқланган бўлиб, уларга 57,4 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.


Шу кунларда ҳам юқоридаги ҳолатлар бўйича суғурта қопламаларини тўлаб бериш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.



Бундан ташқари «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви раиси табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган ҳудуд яъни, Бухоро вилоятида бўлиб, талофот натижасида зарар кўрган фуқароларимизга суғурта қопламаларини тўлаб берилиш ишларида шахсан қатнашмоқда.


«Кафолат суғурта компанияси» АЖ нинг ҳар доим биринчи навбатдаги асосий мақсади қийин вазиятларда суғурта ҳимоясига олинган ўз мижозларига тезкорлик билан амалий ёрдам бериш бўлиб келган.


«Кафолат суғурта компанияси» АЖ шу ўринда барча аҳоли ва тадбиркорларимизга доимий равишда суғурта ҳимоясида бўлишни тавсия этади.


Шу билан бирга, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ барча суғурта турлари, шу жумладан, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича (ОСГОР) ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича (халқ тилида «мажбурий автосуғурта») хизматларининг онлайн сотувини йўлга қўйганлигини ҳамда қуйида келтирилган рақамга телеграм канали орқали мурожаат этиб, хизматларни онлайн олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтади:


Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича:

+ 998 93 505 16 66 (https://t.me/KAFOLATtashkent)

+998 78-150-50-03 (Маълумот олиш учун)

E-mail: Tashkent-filial@kafolat.uz


Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда:

+ 998 90 999 20 07 (https://t.me/KAFOLAT_OSGO)

+998 71-202-20-23 (Маълумот олиш учун)

Манба: Ахборот  хизмати