Asosiy menu

26.03.2020 - ҲУРМАТЛИ ИШ БЕРУВЧИЛАР! >>> | 26.03.2020 - ҲУРМАТЛИ ҲАЙДОВЧИЛАР! >>> | 25.03.2020 - Сиз уйда қолинг! Биз суғурта полисини Сизга бепул етказиб берамиз! >>>

Рахбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов Яшнобод туманида жойлашган 155-сонли мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

С.Насретдинов катта ҳаётга ўзининг болаларча фикрлари ва қарашлари билан интилаётган мактаб ўқувчилари билан уларни қизиқтирган турли мавзуларда қизғин суҳбат ўтказиб, ҳар бир ўқувчининг иқтидори ва салоҳиятини кузатар экан, уларнинг адабиёт, санъат, рассомлик, мусиқа, хорижий тиллар, тарих, аниқ фанлар, IT йўналиши ва асосийси тадбиркорликка йўналтирилган ғоялари ва  маҳоратларидан мамнун бўлиб, мақсадлари сари интилишларида омад тилади.

Шу билан бирга у, мактаб ўқитувчиларига ҳам мурожаат этиб, иқтидорли ўқувчиларни уларнинг танлаган йўналишларида танлов ҳамда тадбирлар ташкил этиш орқали, ғолибларни муносиб тақдирлашда иштирок этишини айтди.

Давра суҳбати қизғин савол жавобларга уланиб, ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ахборот  хизмати