Asosiy menu

17.02.2020 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди >>> | 15.02.2020 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасида иштирок этди >>> | 14.02.2020 - Рахбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди >>>

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Тошкент молия институти талабалари билан давра суҳбати ўтказди

Жорий йилнинг 11 февраль куни «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов Тошкент Молия институти суғурта факультети талабалари билан давра суҳбати ўтказди.  

Тадбирда компания вакиллари, институт проректори, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. Қатнашчилар диққатига дунё суғурта бозори, Ўзбекистон суғурта тизими, кўрсаткичлар, эришилаётган ютуқлар ва натижалар, бугунги кунда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан тақдимот шаклида маълумот берилди.

Бундан ташқари Насретдинов талабаларга давлатимиз раҳбарининг 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши ҳақида ҳамда компания фаолиятининг келажакдаги режалари, молиявий-иқтисодий ривожланиши масалаларида айни ёшларнинг ўрни ва шу қаторда, мижозлар билан ишлашда сотиш технологияларидан самарали фойдаланиш, ҳар бир мижоз учун алоҳида ёндашув, унинг характери, психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда муомала қила олиш катта самара бериши ҳақида қатнашчилар билан фикр бўлишди.

Бундай учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, талабаларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари, жамиятда ўз ўринларини топишлари ва ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассислари бўлишлари учун кўмаклашишдан иборатдир.

Тадбир қизиқарли очиқ давра суҳбати кўринишида ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган  барча саволларга жавоблар олдилар.

Манба: Ахборот  хизмати