Asosiy menu

11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>> | 09.12.2019 - Қарор ижроси юзасидан худудий семинарлар ўтказилмоқда >>>

"Kafolat Hayot” масъулияти чекланган жамияти суғурта компаниясининг 2019 йил 9 ой якуни кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3317-сонли Қарори асосида бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланувчи «Kafolat hayot» MCHJ SK ташкил этилган бўлиб, 2019 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан Компанияга ихтиёрий ва мажбурий суғурта билан шуғуланиши учун SF00251-сонли лицензия берилди. Бугунги кунда Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, барча вилоят филиаллари ҳамда Тошкент шаҳар филиали ташкил қилинган.

Мазкур лицензия асосида Компанияда Ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш (рента), Ҳаёт ва аннуитетлар (накопитель), Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурталаш, чет элга чиқувчиларни суғурталаш, мигрантларни суғурталаш турлари бўйича иш фаолиятини олиб бормоқда.

Булардан ташқари Компаниянинг устав капитали ягона таъсисчи маблағи ҳисобига, ҳисобот даврида 15 220,0 млн.сўмга оширилди. Латвия Республикасининг «INTER assist» ассистанс ташкилоти билан шартнома имзолаш орқали чет элга чиқувчилар ҳаётини суғурталаш йўлга қўйилди. Шунингдек, Ҳаёт суғуртасида мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия олишга эришилди.

Ҳисобот даврида 17,9 млрд.сўм суғурта мукофотлари таъминланиб Компания бюджети бўйича таъминланиши прогноз қилинган 17,6 млрд.сўмга нисбатан режа кўрсаткичи 101,5% таъминланди. Суғурта захираларинг ўзгариши 4,8 млрд.сўмни ташкил қилиб бизнес режага нисбатан 34,2%га, суғурта товонларининг ҳажми 11,3 млрд.сўм ёки 216,7%га, ишлаб чиқариш харажатлари 331,5 млн.сўм ёки 58,9%га, давр харажатлари 2,5 млрд.сўм ёки 78,7%га, Инвестиция портфели 18,9 млрд.сўм ёки 105,2%га, Инвестиция фаолиятидан ва бошқа сохалардан олинган даромадлар 1,5 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда 67,2%га ва ҳисобот даврида режалаштирилган -3,3 млрд.сўм ўрнига 319,8 млн.сўм соф фойда олишга эришилди.

Ҳисобот даврида тузилган суғурта шартномалари сони 1 467 донани ташкил этиб, хусусан, ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш бўйича 745 та ёки 51%, бахтсиз ҳодисалардан эхтиёт шарт суғурта қилиш тури бўйича 578 та ёки 39%, Чет элга чиқувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш ва Мигрантларни суғурта қилиш суғурта тури бўйича 144 та ёки 10%ни ташкил қилди.

Шунингдек жорий йилнинг 9 ойи давомида 48,7 млрд.сўмлик суғурта мажбуриятлари олинди. Булардан ташқари суғурталанган объектлар бўйича олинган жавобгарлик доирасида ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш суғурта туридан 563 шартнома бўйича 11,3 млрд.сўм суғурта товонлари амалга оширилди. Бу эса таъминланган суғурта мукофотининг 63,5% ташкил қилди.

«Kafolat Hayot» MChJ SK томонидан жорий йилнинг 4-чорагида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган холда янги инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Хусусан, ҳаёт суғуртасининг янги турларини ишлаб чиқиш;

Бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурта қилишга инновациялар киритиш;

Чет элга чиқувчи фуқароларни суғурта қилишга инновациялар киритиш;

Оғир касалликлардан суғурта қилиш турини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Булардан ташқари, компания иш фаолиятида ишлаб чиқилган ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш (накопитель) турлари бўйича жойларда мижозларга тўғри тушунтириш ишларини олиб бориш ва семинарларни ташкиллаштириш орқали суғурта махсулотини сотишни йўлга қўйиш лозим. Шунингдек, суғурта агентлари тармоғини янада кенгайтириш, офис орқали суғурта хизматларини сотишни самарали ривожлантириш жоиз деб биламиз.