Asosiy menu

11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>> | 09.12.2019 - Қарор ижроси юзасидан худудий семинарлар ўтказилмоқда >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг фаолият доираси янада кенгаймоқда

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ республикамизда ривожланган суғурта бозорини шакллантиришда фаол иштирок этиб, сўнгги йилларда суғурта фаолияти кўламини мунтазам равишда кенгайтириб бормоқда. 

Шу ўринда, компаниянинг сўнгги йилларда минтақавий бўлинмалар тармоғини кенгайтириш борасида олиб борган ишлари эътиборга моликлигини ҳам айтиб ўтиш жоиздир.

Куни кеча Жиззах вилоятининг Бахмал ва Фориш туманларида, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида, Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Музраобод туманларида, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида компаниянинг янги суғурта марказлари   ўз фаолиятини бошлашди.

Ушбу ташкил этилган суғурта марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг суғуртани амалга ошириш учун эга бўлган барча 17 та суғурта класслари лицензияси асосида хизмат кўрсатишга йўналтирилган бўлиб, аҳоли ва ташкилотларга транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавбгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш, автосуғурта, мол-мулк ва жавобгарлик суғуртаси, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш каби компаниянинг барча суғурта хизматлари тақдим этилади. 

Мижозлар доимий равишда суғурта маркази ходимлари томонидан суғурта масалаларига доир маълумот олишлари, суғурта шартномаларини тузиш ёки уни узайтириш, суғурта ҳодисаси юз берганда тезкор маслаҳат олишлари мумкин.

Компания кенг географик жойлашувга эга бўлиб, бугунги кунда филиаллар тармоғи 227 тани ташкил этмоқда яъни, 15 та филиал, 60 та бўлим ва 152 та суғурта марказлари хизмат кўрсатмоқда.

Манба: Ахборот  хизмати