Asosiy menu

11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>> | 09.12.2019 - Қарор ижроси юзасидан худудий семинарлар ўтказилмоқда >>>

“Kafolat Hayot” суғурта компанияси янги суғурта махсулотлари бўйича ўқув-семинари ўтказди

          Жорий йилнинг 22  ноябрь куни «Kafolat Hayot» МЧЖ СК ҳаёт суғуртаси бўйича ўқув-семинари ташкил этди. Тадбирда компаниянинг барча вилоят филиаллари раҳбарлари ва марказий аппарат ходимларига кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўқув-семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад компаниянинг ўз мижозлари учун янги «Чет элга чиқаётган фуқароларнинг ҳаётини суғурталаш»  ҳамда «Чет элга вақтинча ишлаш учун чиқаётган фуқароларнинг ҳаётини суғурталаш» бўйича янги суғурта махсулотларни амалиётга жорий этишдир. Ундан ташқари суғурта махсулотлари жозибадорлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида ҳаёт суғуртасига бўлган қизиқишларини кучайтириш ва истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб янги махсулотларни яратиш.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-мартдаги №3584 сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик мехнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ «Kafolat Hayot» суғурта компанияси чет элга ишлагани кетаётган фуқароларни қўллаб қувватлаш мақсадида махсус белгиланган нархлар асосида суғурта полисларини тақдим этмоқда.

«Kafolat Hayot» МЧЖ СК томонидан  чет элга чиқувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш тури бўйича жами 144 та шартнома тузилиб 20 734, 0 млн. сўм суғурта тушумлари таъминланди. Ушбу махсулотлар юзасидан филиал раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олди.

Манба: Ахборот  хизмати