Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув Самарқанд вилоятида ўтказилди

     Куни кеча 5 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳокимияти биносида Тайлоқ, Жомбой, Булунғур, Пайариқ, Оқдарё, ва Самарқанд туманларининг ҳамда Пастдарғом тумани ҳокимияти биносида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Нарпай, Иштихон ва Қўшработ туманидаги тадбиркорлар иштирокида ПФ-5780-сонли Фармон ижроси юзасидан «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ, вилоят, туман ҳокимияти вакиллари ҳамда тижорат банклари ва ОАВ лар иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.

     Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутаҳасислар томонидан тегишли жавоблар олишди ва шу билан бирга, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечими хусусида амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.

Манба: Ахборот  хизмати