Asosiy menu

21.10.2019 - 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун >>> | 19.10.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ футбол мусобақасида иштирок этмоқда >>> | 18.10.2019 - Пахта 2019! >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 9 ойда деярли 25,0 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлади

Миллий  суғурта  бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зиён етганида суғурта ходисасини тез фурсатда ўрганиб, зарарни қоплаш  «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

 Бунинг учун компанияда 24 соат ишловчи (тел. (71) 202-20-02) диспетчерлик хизмати ҳамда суғурта ҳодисалари юз берганда пойтахт ҳудудида воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатувчи «My assist» ассистанс хизмати фаолият кўрсатмоқда.

2019 йил 1 октябрь ҳолатига компания томонидан  5570 та суғурта  даъволари кўриб чиқилиб, 24,7 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган.  

 Суғурта қопламаларининг асосий қисми (17,4 млрд. сўм) мажбурий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта даъволарига тўғри келмоқда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида  6,1 млрд. сўм суғурта қопламаси тўланган.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2019  йил 1 октябрь холатига 11,2 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган. 

Ихтиёрий суғурта турлари бўйича компанияда 2019  йилнинг 9 ойи мобайнида  4,7 млрд. сўм  суғурта қопламалари тўланган. Шундан юридик шахслар мулкини ихтиёрий суғурталаш тури бўйича – 1,7 млрд. сўм, ихтиёрий тиббий суғурта тури бўйича –  1, 2 млрд. сўм ҳамда бошқа ихтиёрий суғурта турлар бўйича суғурта қопламалари амалга оширилган.

Ушбу рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, суғурта ҳодисаси юз берганда, компания ўз мижозлари олдидаги  мажбуриятларини вақтида ва сифатли бажаришга интилади.

 Азиз  ҳамюртлар, қадрли меҳмонлар!  «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ўзингиз, яқинларингиз, мол-мулкингиз, иморатларингиз ҳамда бизнесингизни  кутилмаган нохуш ҳолатлардан, баҳтсиз ҳодисалардан  суғурта қилишни таклиф этади.

Компаниянинг суғурта хизматлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истайсизми?

https://t.me/kafolat_sugurta телеграмм каналимизга аъзо бўлинг;

/  сайтимизга киринг, кузатинг, «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятидан хабардор бўлинг;

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.inha.ismatov.qudratillo.kafolatinsurance  мобил иловасини юклаб олинг ва 20га яқин турдаги суғурта хизматларимизни интернет орқали харид қилинг;

(71) 202-20-02, (71)   202-88-22  рақамли хизмат телефонларига  мурожаат қилинг ва қизиқтирган саволларингизга жавоб олинг.

Манба: Ахборот  хизмати