Asosiy menu

19.09.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компаниясига мажбурий суғурта хизматларини амалга оширишга лицензия берилди >>> | 16.09.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида семинар ташкил этилди >>> | 13.09.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида совриндорлар тақдирланди >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ да ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мутаносибликни аниқлаш бўйича ички ва ташқи кузатув текширувлари бошланди

Жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан бошлаб, компаниянинг барча минтақавий ҳудудларида компания Бошқарувида ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича тасдиқланган режа-график асосида мутассадди ходимлар томонидан, ушбу йўналишдаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича  ички ва ташқи кузатув текширувларини ўтказиш ишлари бошланди.

Ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад, аввало компаниянинг барча бўлинмаларидаги ҳодимларнинг компания томонидан ишлаб чиқилган суғурта хизматларини сифатли ҳамда тезкор тарзда тақдим этишларида хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари, мижозларнинг ишончини оқлаб келаётган шакллантирилган брендни янада танитиш борасида олиб борилаётган ишлар самараси, иш юритиш услубидаги янгиликлар, хизмат кўрсатиш жойларининг ташқи ва ички ҳолатини яхшилаш билан бирга, аниқланган номутаносибликларни жойида ҳал этишдан иборатдир.  

Айтиш жоизки, "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ да ISO 9001:2015 сертификатининг мавжудлиги фақатгина мижозларга кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифатини оширишда самарали бўлиши билан бирга, жаҳон бозорида халқаро номга эга бўлишида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->