Asosiy menu

18.11.2019 - 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун >>> | 15.11.2019 - “KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi” АJ Бошқарувида суғурта агентлари тақдирланди >>> | 08.11.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирламоқда >>>

жамиятни ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ахборот

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ нинг 2016 йилга

 стратегик ривожлантириш режаси

 

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 мартдаги 144-сонли Қарори асосида ташкил этилган. Компаниянинг йирик акциядорлари – ЎР Молия Вазирлиги, ЎР ТИФ МБ, Навоий КМК, Олмалиқ КМК, «Узагросуғурта» АЖ, «Асака» Банки, «Ўзбекинвест» ЭИМСК, «IShonch» БСК МЧЖ.

Компания ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рухсат этилган барча 17 та класс доирасида ихтиёрий ва мажбурий шаклдаги 90 га яқин суғурта хизматларини таклиф этади.

 

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ бошқаруви структураси

 

Акциядорлар умумий йиғилиши – Компания бошқаруви юқори органи.

Кузатув  кенгаши  «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ фаолиятини бошқаради.

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Кузатув кенгаши таркиби:

Кузатув кенгаши аъзолари:

 

М.Р.Абдуллаев                -

 

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ижроия органи (Бошқарув) таркиби:

С.С.Насретдинов   -  Бошқарув раиси

Р.З.Нарзуллаев       - Бошқарув раиси биринчи ўринбосари

В.Г.Грибанова        - Бошқарв раиси ўринбосари в.б.

М.Р.Азимова           - Молия департаменти бош менежери

Н.Т.Шоназаров      - Юридик департаменти бош менежери

 

        I.Рақобат мухити.

 

1.1.         Компания дастлабки холати.

        1.1.1.Охирги йиллларда  ривожланиш динамикаси.

 

1.                    Ҳисобот даврида 450,8 мингга яқин суғурта шартномаси имзоланди. Мажбурий ҳамда ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари умумий ҳажми 41,5 млрд. сўмни ташкил этди. Сугурта мукофотлари ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,8 % ўсиш  суръати таъминланди.

2.                    Компаниянинг сўнгги йиллардаги молиявий кўрсаткичлари барқарорлиги ҳамда ўз ишига масъулият билан ёндашаётганлиги натижаси ўлароқ «SAIPRO» Ахборот-рейтинг агентлиги томонидан тўлов қобилиятига эгалиги миллий рейтингининг «UzA+» (энг юқори молиявий барқарорлик) даражаси қайта тасдиқланди.

3.        2015 йил якунларига кўра компания бўйича соф даромад 2 200,7 млн.сўм ташкил этиши кутилмоқда. Бу билан компания барқарор даромади ва акциядорларига дивиденд тўлаш имкони таъминланади.

4.        2008 йил октябр ойидан «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш» тўғрисида ва  2009 йил апрел ойидан  «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш» тўғрисидаги Конунларининг кучга кириши компания суғурта портфелида мажбурий суғурталаш  улушининг ошишига туртки бўлди. Компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат  кўрсатишда   суғурта бозорида  пешқадамлардан  ҳисобланиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

5.        Компания минтақавий  тармоғи  бугунги  кунда  Республика бўйича 182 тани ташкил этиб, булар  – 15 та филиал, 38 та бўлим ва 129 та суғурта марказларидир.

 

1.1.2. Таклиф этилаётган суғурта хизматлари.

Хозирги кунда компания қуйидаги суғурта хизматларини таклиф этмоқда:

 

 1 гурух-аҳоли

-         бахтсиз ходисалардан суғурта қилиш;

-         касалликдан эхтиёт шарт суғурта қилиш;

-         ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш;

-         харакатланадиган темирйўл таркибини суғурта қилиш ;

-         авиация суғуртаси;

-         денгиз суғуртаси ;

-         йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш;

-         мол-мулкни оловдан, табиий офатдан ва зарардан суғурта қилиш ;

-         автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш ;

-         авиация ва денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;

-         умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш (қарз олувчиларнинг кредитни тўламаганлиги учун жавобгарлигини суғурта қилишдан ташқари);

-         ижтимоий химоя билан боғлиқ  харажатларни суғурта қилиш ;

-         нопропорционал қайта суғурта қилиш шартномалари (хар бир қайта суғуртага қабул қилинган шартнома (шартномалар) бўйича қайта суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш доирасига тушувчи зарарнинг содир бўлиши борасида суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган хар бир суғурта тўловидаги олдиндан ўрнатилган улушни қоплаш бўйича қайта суғурталовчининг мажбурияти пайдо бўлувчи шартларга эга бўлган қайта суғурта қилиш шартномаларидан ташқари қайта суғурта қилиш шартномалари);

 

2 гурух-кредит ташкилотлари  

-         кредитларни суғурта қилиш;

-         кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш;

-         бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш (қишлоқ хўжалиги экинларининг хосилини суғурта қилишдан ташқари);

-         қарз олувчиларнинг кредитни тўламаганлиги учун жавобгарлигини суғурта қилиш;

 

 3 гурух - корхоналар:

-         суғурта шартномасининг амал қилиш муддати бошланишининг ва тугашининг ноаниқ ("очиқ") саналарига эга бўлган суғурта шартномаларини тузиш имкониятини назарда тутувчи суғурта турлари;

 

1.2.              Рақобат мухити.

Хозирги кунда республикада 31 суғурта ташкилоти фаолият кўрсатмоқда, шулардан – 28 умумий суғурталаш бўйича, 3 – хаёт суғуртаси билан шуғулланади. Республика бўйича суғурта ташкилотларида 350 дан ортиқ филиал ва бўлинмалар мавжуд. Ушбу кўрсаткич бўйича компания суғурта бозорида 2 ўринни эгалламоқда. Суғурта махсулотларини таклиф этишда кўпроқ минтақавий тармоққа эга рақобат компаниялар – «Узагросуғурта» АЖ, «Узбекинвест» ЭИМСК, «Мадад» СА, «Ишонч» БСК, «Капитал Суғурта» СК, «Алском» СК, «ASIA INSHURANS», «Universal Sugurta».

Cуғурта назорати маълумотига кўра аҳоли ҳамда корхона ва ташкилотларга 150 дан ортиқ суғурта хизматлари таклиф этилмоқда.

Уммуман суғурта компанияларини 2 гурухга бўлсак бўлади:

1 гурух – давлат улуши бор суғурта компаниялари. Бу гурухга «Узагросуғурта» АЖ, «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ, «Ўзбекинвест» ЭИМСК.

2 гурух – нодавлат суғурта компаниялари.

 

II. «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ нинг келажакда мақсади.

 

Мақсад компаниянинг келажакда ривожланиши, унинг рақобатбардошлигини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш, суғурта мукофотлари тушуми динамикасини ошириш.  Ушбу мақсадларга эришиш учун компания томонидан 6 элементлардан ташкил топган Йўл картаси ишлаб чиқилган:

-         Замонавий корпоратив бошқарув тизимини тадбиқ этиш

-         Ташкилий-бошқарув структурасини такомиллаштириш

-         HR-менеджментини такомиллаштириш

-         Комплекс интеграцион ахборот тизимини тадбиқ этиш

-         Суғурта фаолиятини такомиллаштириш

-         Фаолият натижаларини мунтазам баҳолаш.

 

                      2.1. Замонавий корпоратив бошқарув  тизимини тадбиқ этиш

 

Режалаштирилган тадбирлар

Кутилаётган натижа

Корпоратив бошқарув ва корпоратив этика кодексларини тадбиқ этиш

Мижозлар ишончини мустахкамлаш. Мижозлар базасини 15 % га кенгайтириш.

Компания миноритар акциядорлари  уюшмасини ташкил этиш.

 

Миноритар акциядорлар ҳуқуқини таъминлаш.  Компания инвестицион жозибадорлигини ошириш.

Аудит ўтказиш ва йиллик молиявий хисоботларнинг МХХСга мос келишини таъминлаш;

Инвестицион жозибадорлик ва ошкораликни ошириш

COMPLIANCE тизимини қўллаш

 

Амалдаги қонунчилик бузилишини олдини олиш

Компания вэб-сайтини  такомиллаштириш

 

Барча манфаатдор шахслар учун компания ҳақидаги керакли маълумотлар олиш учун шароит яратиш

 

 

2.2. Маркетинг мақсадлар  

2.2.1. Тариф сиёсати.

Тариф сиёсатини қўллашдан кўзланган асосий мақсад суғурталовчига зарар бўлмаган ҳолатда суғурта хизматларини қисқартирилган тарифлар